Yuqori To'palang milliy tabiat bog'i

Introducing

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Ҳисор тоғ тизмасининг жануби ғарбий ён бағирларида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 930 метрдан 3700 метргача баландликдаги ҳудудни ўз ичига олади. Энг юқори нуқтаси Хўжаикуйикалон чўққиси бўлиб, ушбу тоғ денгиз сатҳидан 3700 метр баландликка эга. Миллий табиат боғи рельефи мураккаб бўлиб, чуқур даралар ҳосил килиб оқадиган сойлар  таъсирида чўққилар бир биридан ажралиб туради. Миллий табиат боғининг гидрографик тармоги Сурхондарё вилояти ва Тожикистон Республикаси чегара зонаси, асосий тизманинг музликлари ва қорли майдонлари билан чегарадош. Миллий табиат боғи Хисор тоғ тизмасининг марказий қуйи қисмида жойлашган.

Миллий табиат боғининг умумий майдони 27 851 га.

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Сурхондарё вилояти марказидан 205 км, Сариосиё тумани марказидан 45 км узоқликда жойлашган.

Табиий шароити: Миллий табиат боғи иқлим шароити ўртача намлик ва салқин, геологик тузилмасида протерозой метаморфик комплексига мансуб.

 Флораси: “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ҳудудида 547 тур ўсимлик турлари учраши маълум бўлган, шундан 18 тури йўқолиб кетиш арафасидаги ёки “Қизил китоб”га киритилган турлардир.

Фаунаси: “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ҳудудида умуртқали ҳайвонларнинг 220 тури учраши кузатилган, Шу жумладан, сут эмизувчиларнинг
26 тури Тўнғиз, чўчқа (Sus scrofa), Бўри (Canis lupus), Туркистон силовсини (Lynx lynx isabellinus), Жайра (Hystricidae), “Қизил китоб”га киритилган турлардан Тяньшан қўнғир айиғи (Ursus arctos), Қор қоплони ёки илвирс (Panthera uncia) шулар жумласидандир.  Қушларнинг 137 тури, судралиб юрувчиларнинг 25 тури, балиқлар турига мансуб бўлган 5 тур ҳайвонлар аниқланган.

Ҳудудда учрайдиган ёввойи ҳайвон ва қушларнинг 12 тури ТМХИ “Қизил рўйхати” ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.

Экотуризм масканлари: Миллий табиат боғи ҳимоя майдонида жойлашган 2000 йиллик (Арча) Савр дарахти ёки Шарқ Биотаси (Биота Восточная) алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ҳудуд Сариосиё туман марказидан 45 км узоқликда бўлиб, “Тўпаланг” сув омборининг юқори қисмида ҳамда “Турмушобод” МФЙ, Кундаижувоз қишлоғининг юқори қисмида “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғининг Зевар бўлимида жойлашган.

Манзил: “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғининг маъмурий биноси Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, Кончилар маҳалласи, Шахтиёрлар кўчаси, 5 уйда жойлашган.

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

No places

Latest news View more